Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Молдова вакиллари иштирокида давра суҳбати – видео

"Россия сегодня" халқаро мультимедиа матбуот марказида “Евросиё” халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи нотижорат ташкилотининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Москвада ЕОИИ мамлакатлари ва Молдова вакиллари иштирокида давра суҳбати форматида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давра суҳбати шаклида ўтказилмоқда. Унда Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Константин Косачёв, Россия Давлат думаси таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Евроосиё кенгаши раиси Алёна Аршинова, “Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков иштирок этди.
Шунингдек, экспертлар, сиёсатшунослар, олимлар, жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Россия иқтисодиёт университети филиали доценти Равшан Назаров ҳам таклиф этилган. Иштирокчилар миллий иқтисодиётнинг интеграцияси ва барқарорлиги, “Халқаро муносабатлар ва миллий суверенитет”, “Евросиё тинчлик ташаббуси” каби мавзуларни кўриб чиқишди.
“Евроосиё” нотижорат ташкилоти ёшлар, тадбиркорлар, спортчилар, маданият, фан ва таълим арбобларини, шунингдек, постсовет ҳудудидаги мамлакатларни бирлаштирувчи бошқа соҳа вакилларини қўллаб-қувватлайди.