Евроосиё интеграциясида Ўзбекистон мутлақ тақиқдан фаол кузатувчи даражасига етди—эксперт

Ўзбкистон имкон қадар тезроқ АЭС қуришни бошлаши, КХШТга аъзоликни тиклаш ва Россия билан миграция масалаларини ижобий ҳал қилиш орқали Еврооcиёга интеграция қилиши керак, деди эксперт.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон ЕОИИга киришда давом этмоқда, бу жараёнда бир неча босқичлардан ўтиб, Иттифоқда кузатувчи мақомига эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Россия иқтисодиёт университети филиали доценти Равшан Назаров маълум қилди.
"Россия сегодня" халқаро мультимедиа матбуот марказида “Евросиё” халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи нотижорат ташкилотининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Равшан Назаров республиканинг Иттифоқда кузатувчи мақомидаги улкан фаоллигини таъкидлаб, турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди.
Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон “жонли, реал ва жиддий муқобилсиз” атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишда фаолроқ бўлиши керак. Назаров, шунингдек, Россия Федерацияси билан таълим ва эксперт-таҳлилий фаолият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Мутахассис қандай қўшма лойиҳаларни давом эттиришни таклиф қилади ва у қайси шартлар билан мутлақо рози эмас?
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеолавҳасида.