ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Тошкент ва Екатеринбург шаҳарлари ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри раҳбари Алексей Орлов бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри раҳбари Алексей Орлов бошчилигидаги делегация билан учрашди.
© Хокимият города Ташкента
Умурзаков икки томонлама самарали ҳамкорлик йўлида муҳокамага тайёрлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Орлов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” 4-халқаро кўргазмасида иштирок этиш баробарида, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрганидан мамнунлигини билдириб, ушбу ташриф катта имкониятлар эшигини очишига ишонч билдирди.
“У Екатеринбург шаҳрининг логистика, оғир ва енгил саноат, ахборот технологиялари, тиббиёт ва қатор бошқа йўналишлардаги имкониятлари ҳақида батафсил тўхталди ҳамда истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун инклюзив муҳит яратиш, хавфсиз ва ақлли шаҳар концепциясини амалга ошириш, қурилиш ва бошқа қатор йўналишларда йирик лойиҳалар мавжуд. Бу борада ўзаро манфаатли шериклик имкониятлари кенг.
Учрашув якунида тарафлар мулоқотни давом эттириш орқали, ўзаро истиқболли йўналишларни белгилашга келишиб олишди.