Матбуот маркази

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги “фан ва ер” устуворлиги билан ривожланмоқда

Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Дилшод Назиров маълум қилди.
Sputnik
Учрашув қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг баҳорги дала ишларига тайёргарлиги масалаларига бағишланди.
“Агар илгари биз ерга ва умуман экиш ишларига одатий муносабатда, масалан, йилига битта ҳосилни экиш ва олиш билан шуғулланган бўлсак, энди турли хил екинларни этиштириш сиёсати ўзгарди. Энди биз ерни текислашда лазерли текислагичдан фойдаланамиз, бу эса суғориш ва механизациялашган қишлоқ хўжалиги ишларига тўсқинлик қиладиган нотекисликни бартараф этади”, — дея тушунтирди Дилшод Назиров.
Шунингдек, бугунги кунда ҳар бир ҳудудни ўрганиб, тўғри ёндашув изланаётгани, у ерда қандай ишлаш белгилаб берилаётганини таъкидлади.
“Авваллари ҳудудий томорқалардан йилига биттадан маҳсулот олардик, энди эса йилига икки-учта ҳосил олишимиз мумкин”, — дея қўшимча қилди у.
Дилшод Назировнинг қайд этишича, бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари дунёнинг турли бурчакларига бориб, ҳамкасблар тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонда татбиқ этмоқда.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеолавҳасида.