Ўзбекистон Россия инвестиция лойиҳалари портфели 20 млрд доллардан ошди – Жамшид Хўжаев

Россия ва Ўзбекистоннинг ўзаро савдоси ҳажми 10 миллиард доллардан, инвестицион лойиҳалар ҳажми эса 20 млрд. доллардан ошди — Хўжаев.
Sputnik
ТОШКEНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қўшма сармоявий лойиҳалар портфели 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади, деди республика бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев.
Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да 22 апрель куни “Иннопром.Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси очилди. Уч кунлик тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.
“Россия Федерацияси билан товар айирбошлаш барқарор ўсиб бормоқда, бу кўрсаткич 10 миллиард долларга етди, инвестиция лойиҳалари портфели эса 20 миллиард доллардан ошди”, — деди Хўжаев кўргазманинг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, “Иннопром.Марказий Осиё” кўргазмаси нафақат Ўзбекистон ва Россия корхоналари, балки бутун Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорликдаги анъанавий ва муҳим воқеага айланди.
“Мамлакатларимиз манфаатлари йўлида биз қўшма бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз, шунингдек, инвестор ҳамкорларимиз учун барча зарур шарт-шароитларни яратамиз”, — деди Хўжаев. Унинг аниқлик киритишича, гап металлургия, энергетика, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳалардаги саноат лойиҳалари ҳақида бормоқда.
Аввалроқ ташкилий қўмита Тошкентда Россиянинг 15 вилояти ўз экспозицияларини тақдим этиши ҳақида хабар берган эди. Кўргазмада биринчи марта Хитой компаниялари ҳам иштирок этади. Тадбирда анъанавий тарзда Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирок этмоқда.
2021 йилда Иннопром кўргазмаси Россиядан ташқарида биринчи марта Тошкентда бўлиб ўтди. 2022 йилдан буён форум "Иннопром" форматида ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили кўргазмага МДҲ 35 давлати, Европа ва Осиёдан 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.
Россия Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор давлат ҳисобланади — Зойир Мирзаев