Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди

Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбозлар Саудия Арабистонида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Саудия Арабистонида 12-21 апрель кунлари қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4

“Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, бу ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди.
Энди ёшлар жамоасидан иборат спортчилар 27-28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этишади.
Жаҳон чемпионати совриндорлари:
Олтин медаль: Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмирлар);
Кумуш медаль: Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар);
Бронза медаль: Фернанда Эррера (сабля, ёшлар), Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар).
Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар жаҳон рейтингида пешқадамга айланди