Илҳом Алиев амалий ташриф билан Россияга келди

Алиев Москвада Путин билан музокаралар ўтказада ҳамда Байкал-Амур магистрали қурилишига бағишланган хотира тадбирида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр —Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев амалий ташриф билан Россияга келди, дея хабар бермоқда Озарбайжон президенти расмий саҳифаси. Озарбайжон раҳбарининг самолёти Москванинг Внуково-2 аэропортига қўнди.
Душанба куни Россия ва Озарбайжон президентлари ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтади.
“Россия-Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, долзарб минтақавий муаммолар бўйича атрофлича фикр алмашиш режалаштирилган”, - дейилган эди бироз олдин Кремль матбуот хизмати хабарида.
Байкал-Амур магистрали қурилиши бошланганининг 50 йиллиги муносабати билан Владимир Путин ва Илҳом Алиев БАМ фахрийлари ва темир йўл саноати ходимлари билан учрашади. Маълумки, Озарбайжон президентининг отаси Ҳайдар Алиев СССР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида автомобиль йўли қурилиши билан боғлиқ масалаларга бевосита раҳбарлик қилган.
Президент Азербайджана Ильхам Алиев прибыл в Москву