Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олди — улар кимлар?

Байдарка ва каноэчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчилар эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун қўлга киритаётган йўлланмалари сони ортмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бугун Токио шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қитъавий лицензион турнирнинг сўнгги куни бўлиб ўтди.
Нилуфар Зокирова — лицензиат Олимпийских игр Париж-2024.
Унда Нилуфар Зокирова 200 метр масофага кечган пойгада олтин медал қўлга киритиш баробарида Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланмоқда. Бу Зокированинг фаоиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади.
Шахриёр Махкамов — лицензиат летних Олимпийских игр Париж-2024.
Байдаркада 1000 метр масофага кечган пойгада Шахриёр Маҳкамов олтин медални қўлга киритди. Энг асосийси, ушбу натижа билан у Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам сазовор бўлди.
Анна Пракатень — лицензиат летних Олимпийских игр Париж-2024.
Жанубий Кореяда ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирининг аёллар ўртасида кечган яккалик дастурда Анна Пракатен Ўзбекистон делегацияси ҳисобига Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 33-йўлланмани тақдим қилди.
Шахзод Нурматов и Собир Сафаралиев — лицензиаты летней Олимпиады Париж-2024.
Шунингдек, академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев Жанубий Корея мезбонлик қилаётган лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этиб, енгил вазнли жуфтлик дастурида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди.
Шундай қилиб, Японияда байдарка ва каноэ, Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирлари ниҳояисга етди. Якунда байдарка ва каноэчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчилар эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди.