Бухоро ва Татаристон ҳамкорликни ривожлантиради

Татаристон Бухоро вилояти билан ҳамкорликни ривожлантириш ниятида бўлган соҳалар рўйхатига машинасозлик, нефт-кимё ва қишлоқ хўжалиги техникаси киради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Татаристон раисиРустам Минниханов амалий ташриф билан Бухорога келди. Душанба куни республика делегацияси “ИННОПРОМ. Марказий осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этади, дея хабар берди Татар Информ.
“Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси: кун тартибидан қандай тадбирлар жой олган?
Рустам Минниханов “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки объектларида бўлиб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан мазкур саноат объектини янада ривожлантириш юзасидан учрашув ўтказди. Унга Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ҳамроҳлик қилди.
“Татаристон раисларига 1 минг гектар ҳудудни ривожлантиришнинг бош режаси тақдим этилди. Биринчи босқичда электр пунктлари, иккита саноат обекти, маъмурий блок, ўқув маркази, божхона биноси ва юк машиналарига хизмат кўрсатиш ҳудуди қуриш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Учрашувда томонлар боғни хорижда намойиш этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича таълим муассасасини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлашди. Рустам Миннихонов лойиҳани илгари суриш учун қатор давлатларга ташриф буюриш зарурлигини ҳам айтиб ўтди. Қайд этилишича, лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун қурилиш босқичида резидентларни жалб қилиш муҳим.
Унинг қўшимча қилишича, махсус зона очилиши билан белгиланган шартлар кейинги 10 йил давомида сақланиб қолиши керак.
Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, бошқалар қатори Ўзбекистон Татаристондан ҳам шерикларни жалб қилишга тайёр. Мирзамахмудов, шунингдек, Ўзбекистон президенти топшириғи доирасида Татаристон билан ҳамкорликда жорий йил охиригача махсус зонани ишга тушириш учун зарур бўлган биринчи базавий объектлар фойдаланишга топширилишини қайд этди.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Татаристон раҳбари Бухоро вилояти билан ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган бир қанча йўналишлар, жумладан, машинасозлик, нефт-кимё, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа соҳаларни белгилаб берган.
"Бухоро вилояти билан ҳамкорликни ривожлантиришдан мамнунмиз. Бухоро жаҳон тарихий ва маданий марваридидир", — дея таъкидлади Рустам Минниханов.
У шунингдек, “республикамиз сармоя, инновациялар учун очиқ ва хорижий компаниялар учун мамлакат бозорига кириш нуқтаси ҳисобланади”, дея қўшимча қилди.
Татаристон ва Сурхондарё вилояти ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди