Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
“Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистонга етказиб беради.
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева
Гуманитарную помощь отправили в Казахстан по поручению Мирзиёева