EИКда озиқ-овқат қўшимчаларининг хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинди

Тадбир Беларусь стандартлаштириш давлат қўмитаси таклифи билан ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Озиқ-овқат қўшимчалари, ароматизаторлар ва технологик воситалар хавфсизлиги бўйича техник регламентга киритилган ўзгартиришлар унинг қоидаларининг 70 фоизигача таъсир қилганлиги сабабли, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва аккредитация департаменти томонидан янги талабларни амалга оширишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
Тадбир Беларусь стандартлаштириш давлат қўмитаси таклифи билан ташкил этилди.
Семинарда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, тармоқ хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларининг 170 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Уни департамент директори ўринбосари Татьяна Николаева олиб борди.
Департамент етакчи соҳа мутахассислари билан биргаликда энг долзарб масалалар, жумладан, 19 номдаги озиқ-овқат қўшимчаларининг техник регламентдан чиқарилиши сабаблари, гўшт, сут, қандолатчилик ва бошқа маҳсулотларда консервантлар, бўёқлар, қуюқлаштирувчи моддалардан фойдаланиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жами ваколатли органлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 60 дан ортиқ савол ва тушунтиришлар берилди.
Семинар якунлари бўйича маълум янги талабларни амалга оширишда ягона ёндашувлар бўйича консенсусга эришилди.
Юк ва йўловчи айланмаси ЕОИИга аъзо давлатларда қандай ўсди?