Швейцария нейтрал давлатдан душманга айланди — Лавров

Ғарб давлатлари Швейцарияда Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга тайёрланмоқда, лекин Швейцария бизга тўғри келмайди, чунки у ўзининг нейтрал мақомини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Швейцария нейтрал давлатдан очиқ душманга айланди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бир неча радиостанцияларга берган интервьюсида.
"Швейцария нейтрал давлатдан очиқ душманга айланди ва шунинг учун Россия иштирокида музокаралар майдони ролига мос келмайди.
Олдин Женева ёки Венеда бундай музокаралар ўтказиш қулай эди. Лекин сўнгги йилларда Швейцария мутлақ душманга айланди. У бизга қарши барча мажбурий ва мажбурий бўлмаган санкцияларга қўшилди", - деди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб давлатлари ташаббуси билан июнь ойида Швейцарияда Украинада тинчлик ўрнатишга қаратилган "Тинчлик музокаралари" бўлиб ўтиши режалаштирилган. Айни дамда Ғарб давлатлари жон жаҳди билан имкон қадар кўпроқ давлатларни ушбу музокараларга жалб қилишга уринмоқда. Яқинда Германи бош вазири Шольцнинг Пекинга ташрифи ҳам айнан ушбу мақсадни кўзлаган эди.
Бугун Москвада Лавров Sputnik радиоси, “Комсомолская правда” ва “Говорит Москва" радиостанцияларига интервью бермоқда.