ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Кеча, 18 апрель куни, Россия Федерациясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар таълим вазирларининг саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Москва шаҳрида ўтказилган ушбу анжуманда олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов иштирок этди.
В РФ прошло Восьмое совещание министров образования государств-членов ШОС
© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Унда “ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим”ни 2024–2026 йилларда амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси, “ШҲТ фахрий таълим ходими” кўкрак нишонини таъсис этиш каби масалалар ҳамда минтақа олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
В РФ прошло Восьмое совещание министров образования государств-членов ШОС
© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Йиғилиш давомида ташкилотга аъзо давлатларнинг олий таълим вазирликлари билан икки томонлама музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, ШҲТ давлатлари таълим вазирлари ўртасидаги ушбу ҳамкорлик механизми 2006 йилдан буён ишлаб келмоқда.