ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари Днестрбўйи республикасини (Молдова таркибидаги тан олинмаган ҳудуд) кескинлик ўчоғига айлантирмоқчи ва Россияни стратегик мағлубиятга учратишмоқчи, бироқ уларнинг истиқболи йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия радиостанцияларига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ғарб давлатлари Днестрбўйини республикаси ҳудудини кескинлик ўчоғига айлантирмоқчи. Улур бу ҳудудни ҳарбий куч билан бостириб Россияни яна бир стратегик мағлубиятга учратиш керак деб айтишади ", - деди Лавров.
Лавровнинг айтишига кўра, ўзи Руминия фуқароси бўлган Майя Санду Молдовани қўш-қўллаб НАТОга етакламоқда, Хоҳ тўғридан-тўғри қўшилиш орқали, хоҳ Руминияга қўшилиш орқали. Бунга қарши бўлган маҳаллий мухолифатни судлар билан бостиришга уринишмоқда.
Лавровнинг айтишига кўра, келиб чиқиши Молдовадан лекин ўзи чет эл фуқароси бўлган давлат раҳбарлари, одатда аҳоли томонидан “узоқ вақт давомида қўллаб-қувватламайди ва обрўга эга бўлмайди”.
Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Молдовада Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум ўтказишга қарши чиққан Гагаузияни ҳам мисол қилиб келтирди.
“Биласизми, Гагаузия бу референдумга бўйсунмасликларини аллақачон айтган эди, айниқса у ерда фақат нутқ сўзлаганликлари учун ҳуқуқларидан маҳрум бўлганлари учун, келинг, Европа Иттифоқига қўшилмайлик , бошқа йўл-йўриқ излайлик. Россия ва бошқа барча қўшниларимиз билан дўст бўламиз — дегани учун, улар қонун билан кўзда тутилган бюджетдан субсидиялардан маҳрум бўлдилар", деб тушунтирди Лавров.
Айни дамда президент Майя Сандуни қўллаб-қувватловчи “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси, маҳаллий аҳоли қаршилигига қарамасдан Молдова конституциясини ЕИга қўшилиш ҳақидаги сўзлар билан тўлдириш ҳақидаги ташаббусни олдинга сурмоқда.