Еттидан етмишгача: Мўйноқда эко-пойга ўтказилди

Пойгада 200 киши иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Кеча, 18 апрель куни, “Орол туризми” ҳафталиги доирасида Мўйноқда "Aral Sea Eco Race" эко-пойгаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.
Эко-забег Aral Sea Eco Race в рамках недели туризма Арала в Муйнаке

Пойгада Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экофаоллар, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 киши иштирок этди. Энг катта иштирокчининг ёши 70, энг кичик иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Эко-пойганинг умумий масофаси 2 км ни ташкил этди. Концепцияга кўра, пойга давомида иштирокчилар 1 км масофага югургандан сўнг дарахт кўчати экишди. Ҳар бир иштирокчи ўзининг шахсий рақамига дарахт экканлик фактини қайд этган ноёб чипга эга бўлган.
Эко-забег Aral Sea Eco Race в рамках недели туризма Арала в Муйнаке
Эко-забег Aral Sea Eco Race в рамках недели туризма Арала в Муйнаке
Финиш чизиғида ҳар бир иштирокчига табиатни тиклаш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медаль берилди. Мусобақа натижаларига кўра, олти нафар энг тезкор эркак ва аёллар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Эко-забег Aral Sea Eco Race в рамках недели туризма Арала в Муйнаке