Шавкат Мирзиёев Душанбеда қандай кутиб олинди — фото

Шавкат Мирзиёев Душанбе халқаро аэропортида кутиб олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга келди. Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди, дея хабар берди мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчисини муносиб кутиб олиш учун аэропорт майдони давлат раҳбарларининг портретлари, Тожикистон ва Ўзбекистон шиорлари ва давлат байроқлари билан безатилди. Шунингдек, президентларни кўплаб ёшлар гуллар ва икки дўст давлат байроқлари билан қарши олишди.

"Суҳбат чоғида давлат ташрифи якунлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди", — дейилади хабарда.

Сўнг Президент “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда "Made in Uzbekistan" маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми ва Душанбе шаҳрида бизнес форуми ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилмоқда?