Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Музокаралар якунида битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилмоқда?