Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди

Иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолашди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат имзоланди.
Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;
Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари;
Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари ҳамда бошқа ҳужжатлар.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашди — қандай масалалар муҳокама этилди?