ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. АҚШ ва НАТОнинг муодфаа масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш истаги Ўзбекистон ва Россияга дўст бўлган бошқа суверен давлатлар манфаатларига фойда келтирмайди, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“Ишонч билан айтишимиз мумкинки, Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчиларининг ҳамкорликни ривожлантиришга, айниқса мудофаа ва хавфсизлик масалаларида, интилишлари — Россияга дўст суверен давлатларнинг манфаатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ”, — деди Захарова брифингда.
Унинг таъкидлашига кўра, НАТОнинг ёрдам дастурлари мамлакат мудофаа секторини амалда кучайтиришга эмас, балки блокнинг геосиёсий таъсирини кенгайтиришга қаратилган ва бу ҳақида ҳеч қандай иллюзия бўлмаслиги керак.
Аввалроқ Франциянинг Le Figaro газетаси Мудофаа вазирлигига таяниб, НАТО Тошкентда ўзбек ҳарбийлари учун машғулотлар ўтказаётгани ва тадбирлар 20 апрелгача давом этиши ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон 1994 йилда НАТО билан “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” ҳужжатини имзолаган эди. Унинг асосида альянс билан ҳарбий кадрлар тайёрлаш, терроризмга қарши кураш, қурол-яроғ тарқалишига қарши кураш соҳаларида ҳамкорлик қилинмоқда.