ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Америка халқи Украинадаги можаронинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Америкаликлар Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатилишини талаб қилмоқдалар", — деди у.
Грин, шунингдек, ушбу можарода аскарларнинг ўлимини тўхтатиш учун Украинани молиялаштиришни тўхтатишга чақирди.
Бундан ташқари, у АҚШ ҳукумати ўз чегараларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиши кераклигини қўшимча қилди.