Тошкентда кўчмас мулк бозори 20,7% га пасайди

Пойтахтда иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ижара бозоридаги фаоллик янада камайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7% га пасайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Февраль ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди.
Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7% га пасайди. Иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ойига ўртача нарх атиги 0,5% га ошди. Пойтахтнинг ижара бозоридаги фаоллик янада камайди.

“Март ойида кўчмас мулк бозори фаолликнинг пасайиши билан ажралиб турди. Кўриб чиқилаётган даврда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 17,8 мингта шартнома тузилди, бу февраль ойига нисбатан 20% га кам”, — дейилади хабарда.

Шу йилнинг I чораги якунларига кўра, кўчмас мулк бозори ўтган йилга нисбатан 0,3%га бироз ўсди. 2022 йилнинг I чорагига нисбатан 3% га сезиларли ўсиш қайд этилди.

Ҳудудий уй-жой бозоридаги вазият

Ҳудудлар бўйича кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг энг катта пасайиши Наманган ва Фарғона вилоятларида 27 ва 28% га, Қорақалпоғистон Республикасида эса 26% га қайд этилди.
Кўчмас мулк бозорининг қарийб 28 фоизи Тошкент ҳиссасисига тўғри келди, март ойида пойтахтда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони 5,34 мингтани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 20,7% га кам.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Март ойида пойтахтнинг уй-жой ижара бозорида харидорларнинг фаоллиги 2,2% га камайди ва 1 кв.м. учун 8,6 долларни ташкил этди.
Шайхонтохур, Яккасарой ва Миробод туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу ҳудудларда ижара нархи бир кв.м. учун 10,6 долларни ташкил этади.
Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида нисбатан арзон уй-жой ижараси сақланиб қолмоқда, бу ҳудудларда ўртача ижара нархи бир кв.м. учун 6,7 долларни ташкил этади.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг март ойига нисбатан Тошкент шаҳрида ижара бозори 5,2% га қисқарган. Шундай қилиб, нархларнинг энг тез пасайиши қайд этилган туманлар Яшнобод 10,3%, Миробод 10,9% ва Яккасарой 13,3% бўлди.

Иккиламчи уй-жой бозори

Март ойида иккиламчи уй-жой бозори февраль ойидаги 0,8% га нисбатан 0,5% га ўсди. Йиллик шартларда иккиламчи бозор нархлар 14,1% га ошди.Тошкент шаҳрида – 24,8%, Бухоро – 25,1% ва Хоразм вилоятларда – 20,1% га сезиларли ўсиш қайд этилди.
Пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши ҳам секинлашди. Агар март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 0,2% га ошган бўлса, февраль ойида ўсиш мос равишда 1,6% ни ташкил этди.
Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир – 3,3%, Олмазор – 1,8% ва Сергели – 1,8% туманларида қайд этилди.
Умуман олганда, йил давомида пойтахтдаги иккиламчи уй-жой бозори 14,3% га ўсди.