Орбан Европа Иттифоқи раҳбариятини "сиёсий шантаж"да айблади

Орбан: Европа Иттифоқи раҳбарлари истеъфога чиқиши керак, чунки улар барча муҳим лойиҳаларни муваффақиятсизликка учратган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи раҳбариятини "сиёсий шантаж"да айблади ва у барча муҳим лойиҳаларни барбод қилгани учун истеъфога чиқиши кераклигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳозир Европа Иттифоқида яшил ўтиш, барқарорлик сиёсати, миграция, санкциялар ва ҳарбий сиёсат каби ўзлари танлаган асосий лойиҳаларга эга етакчилар бор ва уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради. Европа Иттифоқининг амалдаги раҳбарияти кетиши керак, бизга янги раҳбарлар керак”, — деди Орбан.
Унинг сўзларига кўра, Брюссел қонун устуворлиги принципи ва шартлилик механизмидан “сиёсий шантаж” сифатида фойдаланмоқда. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Венгрия “миграция ва гендерга қарши сиёсат туфайли” Европа Иттифоқи фондларидан пул олмаслигини “аниқ айтди”.
Украина Россия ва Ғарб ўртасидаги буферга айланади ёки йўқ бўлиб кетади — Орбан