БРИКС ва ЕОИИ доирасида рақамли валюталар билан ҳисоб-китоб қилиш керак — Россия банки

Россия банки БРИКС ва ЕОИИ даражасида рақамли валюталар билан тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиш тизимини ишга туширишни таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия Марказий банки БРИКС ва ЕОИИ даражасида узлуксиз молиявий ҳисоб-китоблар тизимини ва номолиявий хизматлар яратиш бўйича келишиб олишга чақиради, деб хабар қилди Россия банки раиси ўринбосари Олга Скоробогатова Москвада бўлиб ўтаётган Data Fusion анжуманида.
“Биз, албатта, янги миллатлараро ҳисоб-китоб инфратузилмаларини яратиш учун давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш зарур деб ҳисоблаймиз ва бунинг учун рақамли валюта жуда мос келади. Биз ана шундай тизимни ҳеч бўлмаганда рақамли валюталарни миллий даражада тўғридан-тўғри ишга туширишга (SWIFT ёки бошқа тизимларни четлаб ўтиб) тайёр давлатлар билан интеграция қилишимиз мумкин", — деди Скоробогатова.
“Иккинчидан, БРИКС ёки ЕОИИ даражасида шу жумладан молиявий ва номолиявий хизматлар бўйича келишиб олиш керак. Айтганча, биометрик тизим ҳам бу ерда ниҳоят ишлай бошлади, биз бунининг ундан умидимиз жуда катта. Бу ҳам шундай интеграциянинг имкониятларидан биридир”, — дея қўшимча қилди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари.
Россия банки раҳбари Эльвира Набиуллина айтишига кўра, айни дамда Россия ва БРИКС давлатлари ўзаро ҳисоб-китобларининг 85% миллий валюталардар амалга оширилмоқда.
Россия 2024 йилда БРИКСга раислик қилмоқда ва ушбу давр мобайнида ўзаро ҳисоб-китобларда рақамли валюталарга ўтиш борасида жиддий қадамлар қўйилишини маълум қилган эди.
Рақамли рубль

Маълумот учун, Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш 2023 йилнинг август ойидан бошланган эди. Россия банки рақамли рубл билан боғлиқ барча техник ва ташкилий ишларни 2023 йилнинг охирига қадар якунлашни режалаштирган.

Рақамли рубл қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

* Рақамли рубль - алоҳида валюта эмас, у миллий валютанинг учинчи шакли.

* Рақамли рублдан фақат тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

* Рақамли рублда жисмоний шахсда фақат битта ҳисоб рақами бўлади.

* Рақамли рублда кредит олиш, кэшбек ёки фоиз тўлаш бўлмайди.

* Рақамли рубль, криптовалютадан фарқли ўлароқ, фақат МБ томонидан чиқарилади ва барча операциялар МБ томонидан назорат қилинади.

* Рақамли рубл келажакда энг хавфсиз тўлов воситасига айланади.

* Россияда рақамли рублнинг кенг кўламли эмиссияси 2025 йилдан бошланиши кутилмоқда.