Спорт — узоқ ва фаол умр гарови!

Велосипед миниш — иштаҳани яхшилайди, уйқуни меъёрлаштиради ва соғлом озиш усулидир, дейди велоюриш иштирокчиси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кексалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган "Кексалар ҳафталиги" спорт тадбирларида 30 мингга яқин киши иштирок этди.
Хусусан, Фарғонада кекса ёшдаги спортсеварлар орасида велоюриш, баскетбол, шахмат, гимнастика ва бошқа спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
"2011 йилдан буён велоспорт билан шуғулланаман. Велосипед миниш - иштаҳани яхшилайди, уйқуни меъёрлаштиради ва соғлом озиш усули", - дейди велоюриш иштирокчиси Каримжон Ҳакимов.
Унда ҳудудларда истиқомат қилувчи кекса онахон ва отахонлар иштирок этиб, ёшларга ибрат намунасини кўрсатишмоқда.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида.