Матбуот маркази

Санкциялар сармояларга тўсқинлик қилмоқда — Эргашев

Иқтисодчи Бахтиёр Эргашевга кўра, АҚШ ва ЕИ санкциялари Ўзбекистон ва Россиянинг инвестицион ҳамкорлигига тўсқинлик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Suptnik. Инвестицион ҳамкорликнинг ривожланишига АҚШ ва ЕИ томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар тўсқинлик қилмоқда, деди Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Бахтиёр Эргашев.
"Инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан қўйган ноқонуний санкциялари тўсқинлик қилмоқда. Шу билан бирга, улар АҚШ ёки Европа Иттифоқига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бошқа давлатлардан ушбу санкцияларга риоя қилишни талаб қилмоқда. Бу мамлакатлардаги бизнес эса йўқотишларга дуч келмоқда", - дейди мутахассис.
Ушбу вазиятда Эргашев АҚШ ва Европа санкцияларидан зарар кўрган тадбиркорларга халқаро молия инстанцияларига мурожаат қилишни тавсия беради. Чунки санкциялар БМТ томонидан тан олинмаган, яъни халқаро ҳуқуққа зид.