Дорининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин — видео

Дориларни рақамли маркировка қилиш уларни сохталаштириш ва контрабанда қилишнинг олдини олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Дори воситаларини рақамли маркировка қилиш уларнинг сохталаштиришининг олдини олади.

2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда “Asl Belgisi” — дори воситаларининг рақамли маркировка қилиш тизими жорий этилган эди. Бу дориларни қалбакилаштириш ва контрабандага қарши курашиш имконини беради.

Республикада муомалага кирувчи барча дори воситалари рақамли ёрлиқлаш тизимининг маълумотлар базасида рўйхатга олинган. Дори-дармоннинг ҳақиқийлигини ўзингиз дорихонада текширишингиз мумкин.

Буни қандай қилиш ва дори қалбаки бўлиб чиқса, қаерга мурожаат қилиш ҳақида Sputnik репортажида танишинг.