Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари учрашди

15 апрель куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.
Таъкидланишича, Жээнбек Кулубаев “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
“Ҳеч шубҳасиз, икки томонлама алоқаларимиз барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётганини таъкидладик”, - деб ёзади Саидов.
Министр иностранных дел Узбекистана провел встречу с министром иностранных дел Кыргызстана
Хабарга кўра, бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Эртага, 15 апрель куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви ўтказилади.