Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужум уюштирди

Эрон бу ҳужум Исроилнинг яқинда Дамашқдаги консуллигига уюштирган ракета ҳужумига жавоб эканини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 апр – Sputnik. Эрон бугун тунда Исроилга ракета ва дронлар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди.
Ҳарбий нишонларга, хусусан, Негев чўлидаги авиабазага ҳужум қилинди.
Умуман олганда, Исроилга 185 та дрон, 36 та қанотли ракета ва 110 та “ер-ер” баллистик ракеталари учирилди, деб ёзади New York Times.
Эрон бу ҳужум Исроилнинг яқинда Дамашқдаги консуллигига уюштирган ракета ҳужумига жавоб эканини маълум қилди.
Эроннинг БМТдаги миссияси БМТ Низомининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига ишора қилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берди. Маълумотларга кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи ҳалок бўлган. Теҳрон жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.