ТОШКEНТ, 13 апр – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти вакиллари Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) Ташқи иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши институтининг “ЕОИИ иқтисодий стратегиялари: муаммолар ва инновациялар” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида хабар берилди.
Конференцияда департамент вакили Дмитрий Ярошенко Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саноатлаштириш харитасини, Евроосиё технологик платформаларини шакллантириш ва юритиш, давлатлараро дастурларни амалга ошириш, Комиссиянинг саноат соҳасидаги ахборот-таҳлилий фаолияти ҳақида маълумот берди.
ЕОИИ давлатларининг қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги механизми тингловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Департамент ҳудудида фаолият юритувчи соҳа эксперт гуруҳлари доирасида ишлаш учун манфаатдор томонлар таклиф этилди.
Маълумот учун, EИК ва РУДН ўртасидаги келишувлар доирасида саноат сиёсати департаменти университет билан фаол ҳамкорлик қилади.