Матбуот маркази

Ўзбекистонга жуда кўп инвестиция керак — Притчин

Ўзбекистон ЯИМини режадаги даражага етказиш учун республикага $ 140 млрд. хорижий инвестициялар керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун жуда кўп инвестиция керак, дейди Россия Фанлар академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва муносабатлар институти (ИМЭМО) Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчин.

“Ўзбекистон 2030” стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон ЯИМи бугунгидан икки баравар ўсиб, 160 миллиард долларни ташкил қилиши режалаштирилган, лекин бунинг учун республика иқтисодиган улкан сармоя киритиш талаб этилади — $ 250 млрд”, - дейди мутахассис.

Ушбу сармояларнинг катта қисми $140 млрд хорижий сармоялар бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга ўзбекистонлик мутахассислар ташқи қарз миқдори ЯИМнинг 50%идан ошмаслиги кераклигини ҳам таъкидлашмоқда. Бу Ўзбекистон олдида инвестициялар жалб қилишда жуда жиддий вазифалар турганини англатади, дейди мутахассис.