ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. ЕОИИ давоатлари Эрон тадбиркорлари билан Эркин савдо келишуви доирасида ҳамкорликни давом эттиради, деб хабар қилмоқда ЕИК.
ЕИК Кенгаши ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлади. Энди томонларнинг ишбилармон доиралари янада чуқурроқ ҳамкорлик қилишлари мумкин бўлади.
“Эроннинг навбатдаги Евроосиё иқтисодий форумида ҳамкор сифатида иштирок этиши масаласи ишлаб чиқилади. Йиғилиш доирасида “ЕОИИ – Эрон” бизнес-мулоқотини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган”, — деди ЕИҲ савдо вазири Андрей Слепнев.
Шу мақсадда ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси ўртасидаги амалдаги ҳамкорлик меморандумига тегишли ўзгартиришлар киритилади ёки янги ҳужжат тузилади.
Ушбу платформа доирасидаги тадбирлар ЕОИИ ва Эрон қўшма қўмитаси томонидан танланган бизнес ҳамжамиятларининг таклифларидан иборат бўлган қўшма ҳаракатлар режасига мувофиқ саноат ўзаро ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларида амалга оширилади.