Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинанинг энергетика объектларига зарба берди

Россия ўз фуқаролик объектларига зарбаларга жавобан Украинанинг бир неча шаҳарларидаги энергетика ва ҳарбий аҳамиятли объектларга ракета зарбаси берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўтган тунда Россия қўшинлари Украинанинг энергетика объектлари ва УҚК кучлари жойлашган манзилларга ракета ҳужуми уюштирди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Хусусан, Киев вилоятидаги Триполи ИЭСда тунги зарбалардан сўнг кучли ёнғин келиб чиқди. Ҳатто унинг атрофидаги йўлларда автомобил ҳаракати чекланди. Маълумот учун, бу Киев вилоятидаги энг йирик энергетика объекти.
Ундан ташқари, Житомир шаҳри чеккасида ҳам жуда кучли портлаш эшитилди.
Яна бир зарба Запорожье вилоятининг Киев назорати остидаги Украина қуролли кучлари жойлашган қисмида қайд этилган. Зарба УҚК Работинога ўтказишни режалаштирган тузилмаларга берилган.
Херсон темир йўл вокзали ҳудудида жуда ҳаво зарбаси оқибатида кучли портлаш содир бўлди. Айни дамда вокзал атрофи ўраб олинган.
Львов чеккасидаги Украина казармаларига ҳам зарба берилган. У ерга кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келган. Маълумки, Львов вилоятига бешта ракета етиб келган, улардан бири иссиқлик электр станциясига, қолганлари эса, катта эҳтимол билан, Украина Қуролли кучлари жойлашган жойларга теккан.
️Харьков вилоятининг Эсхар қишлоғида жойлашган 2-ИЭС ва 2-ГРЭСга саккизта ракета келиб тушган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозир ишламаяпти.
Яна бир зарба Ивано-Франковск вилоятидаги Бурштин шаҳрига берилди, у ерда ушбу ва қўшни вилоятларни таъминлайдиган иссиқлик электр станцияси жойлашган.
Украинанинг Россия фуқаролик нишонларига ҳужумларига жавобан Россия ҳарбийлари мунтазам равишда Украина инфратузилмасига: энергетика объектлари, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва коммуникацияларга ҳужумлар амалга оширмоқда.