Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бутун НАТОдан уч баробар кўп снаряд ишлаб чиқаради — альянс генерали

Шунингдек, НАТО генерали жанг майдонида Россиянинг 10 баравар устунлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Россия бутун НАТОга қараганда уч баробар кўп артиллерия снарядларини ишлаб чиқаради, деди альянснинг Европадаги қўшма кучлари қўмондони генерал Кристофер Каволи АҚШ Конгрессидаги тингловда.

"Россия армияси жанг майдонида тез орада артиллерия ўқ-дорилари бўйича Украина Қуролли кучларидан 10 баравар устунликка эга бўлади", - деди Каволи.

Унинг сўзларига кўра, бундай вазият бир неча ҳафта ичида юзага келиши мумкин ва "Қайта ўт оча олмаган томон мағлуб бўлади. АҚШ қўшимча ёрдамисиз Украинада снарядлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тугайди”, — деди у.

Қўмондон, шунингдек, Қўшма Штатлар Россия билан зиддиятни истамаслигини айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.