БРИКС давлатлари Москвада АКТ хавфсизлигини муҳокама қилади

BRICS делегатлари Москвада АКТ хавфсизлигини муҳокама қилиш учун йиғилади - Россия ТИВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Spunik. БРИКС мамлакатлари делегациялари 16-17 апрель кунлари Москвада йиғилиб, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги хавфсизликни муҳокама қилади, деди Россия ТИВ.

“Биз келаси ҳафта 16-17 апрель кунлари Москвада БРИКСга аъзо давлатлар делегациялари билан учрашамиз, муҳим қарорлар тайёрланмоқда, натижалар яхши бўлади”, - деди ТИВ халқаро ахборот хавфсизлиги департаменти директори Артур Люкманов.

“Делегациялар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда хавфсизлик кун тартибини муҳокама қилиш учун йиғилмоқда”, - дея қўшимча қилди дипломат.
Маълумот учун, 2024 йилда БРИКСда раислик навбати Россияга ўтган. Россия ҳукумати ушбу йил давомида муҳим ташаббусларни татбиқ этишни режалантираётганини олдин ҳам маълум қилган эди. Ана шундай ташаббуслардан бири — БРИКС давлатлари Марказий банклари орасида орасида ўзаро ҳисоб китобларда рақамли валюталардан фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ЕОИИ билан рақамли валюталарда тўловларни синаб кўришга тайёр — Россия молия вазири