ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. АҚШ Исроил таклифи билан Туркияга қарши санкцияларга рози бўлмайди, деди Истанбул дон, дуккакли, ёғли ўсимликлар ва маҳсулотлар экспорт қилувчилар уюшмаси раҳбари Казим Тайжи РИА Новости агентлигига.
"Қўшма Штатлар Тел-Авив таклифи билан Анқарага қарши қандайдир санкциялар қўллаши ҳам кутилмайди. АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун аллақачон дунёда қийин аҳволда. Туркия минтақада АҚШнинг муҳим иттифоқчиси ҳисобланади. Туркияга қарши санкцияларга — бу Қўшма Штатлар манфаатларига зид бўлиши мумкин. Менимча, АҚШ бундай йўл тутмайди", - деди у.
Шунингдек, унинг хулосасига кўра, Туркия ҳам Исроил ҳам бошқа давлатлардан озиқ-овқат импорт қилиш имконига эга.
“Исроил бошқа давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятига эга, Туркиянинг чекловлари улар учун муаммо туғдирмайди. Билишимча, ҳарбий амалиёт бошланганидан кейин айрим турк компаниялари дарҳол экспортни тўхтатган эди. Менимча, “Озиқ-овқат масаласида на улар (Исроил), на биз (Туркия) муаммога дуч келмаймиз”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац мамлакат АҚШдан Туркия иқтисодиётига сармоя киритишни тўхтатишни ва санкциялар жорий этишни сўрашини айтганди.
Бу Туркия Савдо вазирлигининг Ғазо секторида давом этаётган операция туфайли Исроилга 54 та маҳсулот экспортини чеклаш ҳақидаги қарорига жавоб бўлди. Авиация ёқилғиси, мотор ва минерал мойлар, турли станоклар, шунингдек, цемент, мармар каби товарлар шулар жумласидандир.