Умумий энергия ресурслари бозори ЕОИИ давлатларига нима беради?

ЕОИИ умумий энергия бозорлари — энергетика хавфсизлигини ошириш учун хизмат қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. ЕОИИ умумий энергия бозори Евроосиё маконида энергетика соҳасидаги асосий муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш учун катта имкониятларга эга, деди ЕИК Энергетика департаменти директори Вадим Закревский Қозонда бўлиб ўтган халқаро Энергетика форумида.
ЕОИИ энергетика таъминотида асосийси - мақбул нархларда ишончли таъминот тизимини яратиш.
“Иттифоқнининг умумий энерегия бозорларини шакллантиришда асосийси — энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш хавфсизлиги ва уларга бўлган ички эҳтиёжларни арзон нархларда қондириш имкониятидир”, — деди Закревский.
Форум иштирокчилари шунингдек, ЕОИИ электр таъминоти ва нефт-газ соҳасининг 2023 йилги асосий кўрсатгичлари ва умумий энергетика бозори шакллантириш жараёни билан танишиб чиқишди.
Закревский бугунги кунда Иттифоқнинг умумий энергия бозори юқори даражада тайёрлигини таъкидлади.
У, шунингдек, энергия ресурслари нархлари шаффоф ва ҳеч кимни дискриминация қилмаган ҳолда шаклланиши кераклигини, барча давлат хўжалик субъектлари учун баравар шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Иттифоқнинг умумий газ бозорини шакллантиришдан асосий мақсад ҳам ана шундан иборат эканини айтиб ўтди.

ЕОИИда умумий бозорларнинг ишга туширилиши — бу сезиларли олдинга ташланган қадам бўлади. Хўжалик субъектларига ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда эркин (тўғридан-тўғри) шартномалар ва биржа битимларини тузиш имкконини беради.

ЕОИИ умумий энергия ресурслари бозорлари — ёқилғи-энергетика мажмуалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, ЕОИИ давлатлари энергетика хавфсизлигини ошириш учун хизмат қилади, деб ҳисоблайди Вадим Закревский.