ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Буюк давлат арбоби Амир Темур таваллуд куни арафасида Sputnik мухбири Тошкентдаги Темурийлар музейига бориб, у ердаги энг нодир экспонатлари билан танишди.
Бу ерда Амир Темур ва темурийлар даврига оид турли қурол намуналари, кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, қўлёзма ва китоблар сақланади.
Музей ходимасининг сўзларига кўра, у ташкил этилган вақтда экспонатлар сони 700та бўлган бўлса, бугунни кунда музей фонди 7500 та буюмлардан иборат.