Санкт-Петербург ДУ билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Халқаро ҳамкорлик асосида педагог кадрлар малакаси оширилмоқда. Курс якунида тингловчиларга сертификат берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш вa уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида Санкт-Петербург давлат университети билан ҳамкорликда “Филология вa тилларни ўқитиш: рус тили” йўналиши бўйича қўшма малака ошириш курси ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур курсга маҳаллий олий таълим муассасаларининг 20 нафар “Рус тили вa адабиёти” фани ўқитувчилари қабул қилинган бўлиб, курс давомида тингловчиларга QS рейтингининг Топ-1000 рўйхатидан ўрин олган университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн машғулотлар олиб борилмоқда.
Курс якунида тингловчиларга икки томонлама сертификат берилиши режалаштирилган.
Путин таҳсил олган университетнинг Тошкент филиалига қандай ўқишга кириш мумкин?