Ҳайит куни Тошкентда автобус ва метро бепул бўлади

рамазон ҳайити кунида Тошкентда хавфсизлик мақсадида юк автомобиллари ҳаракати чекланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити куни Тошкентда метро ва йўналишли автобуслар бепул бўлади. Бу ҳақида Тошшаҳартеххизмат ва Тошкент метрополитени хабар қилди.
"Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўлиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, 10 апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 гача. Аҳолига бепул хизмат кўрсатади", - дейилади расмий хабарда.
Ундан ташқари Тошкент шаҳрига юк автомобиллари кириши ҳам вақтинча чекланади.
“Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17:00 дан 10 апрель соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади”, - дейилади ИИББ хабарида.
Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, байрам кунларида Тошкент автобуслари якшанга жадвали асосида аҳолига хизмат кўрсатади.