Президент Жиззах вилоятини ривожлантириш чораларини таклиф қилди

Жиззах вилоятининг 13 та туманида 57 минг иш ўрни яратишга мўлжалланган, иқтисодиётга туртки берадиган 100 та имконият ва захиралар аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи доирасида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Забрдор туманида тижорат банклари маҳаллий тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашади.
Банклар маҳаллаларда лидер тадбиркорларни аниқлаб, улар орқали аҳолига томорқадан даромад топиш учун кредитлар ажратади.
Туманларда биттадан 500 гектар майдонда бир хил маҳсулот етиштириш йўлга қўйилади.
Арнасойда 16 центнердан кам ҳосил олинаётган ерлар лотларга бўлиниб, мева-сабзавот экадиганларга таклиф қилинади.
Вилоятда касаначилик асосида асаларичиликни ривожлантирилади. Зомин туманида асаларичилик маркази ташкил қилиш, қути ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, асални қадоқлаб, экспортга юбориш йўлга қў.
Янгиобод туманидаги лалми ерда оқ пиёз етиштириш, қуритиш, қадоқлаш ва музлатгичли омборхонали кластер ташкил қилинади.
“Жанубий Мирзачўл” ва “Туятортар” каналларини бетонлаш, насослар ўрнатиш қишлоқ хўжалигидаги имкониятларни янада кенгайтиради.
Саноат ривожи учун хитойлик инвесторлар ёрдамида 4 миллиард долларлик 22 та лойиҳа ўрганиб чиқилади.
Зомин туманида саноат технопарки ташкил этилиб, 1 миллиард доллар хорижий инвестиция ҳисобига 50 та янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Айдар-Арнасой кўллари тизимида сайёҳлар учун шароит яратилади, “туризм ҳалқаси” ташкил этиб, уларга элтувчи йўлларни таъмирланади.
2024 йилда вилоятда 4 минг 500 хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.
Юқоридаги таклифлар президент ташрифидан олдин туманлардаги шароит ва имкониятлар таҳлили асосида иқтисодий комплекс вакиллари томонидан ишлаб чиқилган.
Умумий ҳисобда Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.