Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

Томонлар янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни хусусида фикрлар алмашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султанов ва Кувайт Ташқи ишлар вазирининг шартнома-ҳуқуқ масалалари бўйича ўринбосари Таҳани ан-Носир ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг жорий ҳолати ва уларни инвентаризация қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Томонлар янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни хусусида фикрлар алмашди. Хусусан, Ўзбекистон ва Кувайт Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми лойиҳаси матнига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Санъат ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа муҳим икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларига оид ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилинди.