ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 5 апрель куни Россиянинг Орск шаҳрида шаҳарни Урал дарёсидан ҳимоя қилувчи тўғон бузилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Дарёдаги сув сатҳи Оренбург вилоятида ҳам кўтарилмоқда. Прокуратуранинг хабар беришича, фавқулодда ҳолат гидротехника иншоотини сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмаган чоралар туфайли юзага келган. Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Бугун эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан Орскга келди. Вазирнинг сўзларига кўра, энг оғир вазият Ленин тумани ва Эски шаҳарда, айни пайтда оқибатларни бартараф этиш учун куч ва воситалар етарли.
Ҳаммаси бўлиб сув тошқини 27 та муниципалитетга таъсир кўрсатди, тўрт мингдан ортиқ вилоят аҳолиси, жумладан 885 нафар бола сув тошқини туфайли эвакуация қилинди.
Маҳаллий ҳокимиятнинг РИА Новостига маълум қилишича, Ириклинское сув омборига сув оқими камайгач, Оренбург вилоятидаги сув тошқини ҳолати бир неча кун ичида яхшиланиши керак.