Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди

Қарор сабаблари айтилмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Бу бўйича Туркия президенти қарор имзолади.
“Туркияга умумфуқаролик паспорти орқали кирадиган Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилишга қарор қилинди”, — дейилади президент Ражаб Тоййиб Эрдоған имзолаган ҳужжатда.
Қарор сабаблари айтилмаган.
Туркия ОАВнинг хабар беришича, “Крокус Сити Холл”даги терактни содир этганликда айбланаётган икки нафар шахс январь-март ойларида Истанбулга ташриф буюрган ва меҳмонхоналарда яшаган, бироқ уларнинг учишдан бир неча кун олдин нима қилгани сирлигича қолмоқда.
"Крокус"да теракт уюштирганлар аслида иккита мақсадни кўзлаган