ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 2023 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
аёллар учун – 76,9 ёш;
эркаклар учун – 72,5 ёш.