Ўзбекистон ва ЕОИИ

Москва иқтисодий форуми: ЕОИИда импорт ўрнини босиш масалалари муҳокама қилинди

Николай Рогожник Россия ва Беларусь савдо-саноат палаталари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Николай Рогожник Москва иқтисодий форумининг “ЕОИИ – умумий келажакни мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар” сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
Сессия доирасида Николай Рогожник Россия ва Беларусь савдо-саноат палаталари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқида ҳамкорлик ва импорт ўрнини босишни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва воситаларини жорий этишни муҳокама қилдилар.
ЕИК майдонида фаолият юритувчи устувор ва юқори технологияли саноат тармоқларида ҳамкорлик ва импорт ўрнини босиш бўйича комиссия иши доирасида импорт ўрнини босувчи кооператив ишлаб чиқариш занжирларини барпо этишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ энергетика вазирлари умумий энергия бозорларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар