ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидалари ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Касым-Жомарт Токаев и Шавкат Мирзиёев посетили исторические памятники в комплексе Ичан-кала и дворец Нуруллабая в Хиве

Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
“Очиқ осмон остидаги музей” сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий обидалар жойлашган.
Касым-Жомарт Токаев и Шавкат Мирзиёев посетили исторические памятники в комплексе Ичан-кала и дворец Нуруллабая в Хиве
Касым-Жомарт Токаев и Шавкат Мирзиёев посетили исторические памятники в комплексе Ичан-кала и дворец Нуруллабая в Хиве
1990 йилда Хива шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда унинг 2500 йиллиги нишонланган. 2020 йилда шаҳар Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди, 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлди.
Касым-Жомарт Токаев и Шавкат Мирзиёев посетили исторические памятники в комплексе Ичан-кала и дворец Нуруллабая в Хиве
Касым-Жомарт Токаев и Шавкат Мирзиёев посетили исторические памятники в комплексе Ичан-кала и дворец Нуруллабая в Хиве
Нуриллабой саройи XX аср бошларида бунёд этилган. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хоналар, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик моҳир усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этган, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирган.