Мирзиёев Урганч аэропортида Қозоғистон президентини кузатиб қўйди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг учрашуви самарали бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи 5 апрель кунининг ўзида якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
В международном аэропорту Ургенча президента Казахстана проводил Шавкат Мирзиёев
Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
“Хива гиламлари” комбинати фаолияти, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.
В международном аэропорту Ургенча президента Казахстана проводил Шавкат Мирзиёев
В международном аэропорту Ургенча президента Казахстана проводил Шавкат Мирзиёев
Шундан сўнг Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.
Мирзиёев ва Тоқаев Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди