Тоқаев Ўзбекистонга келади — музокаралар қаерда бўлиб ўтади?

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун, 5 апрель куни, ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, музокаралар Хива шаҳрида ўтказилади. Уларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.
Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги қандай ривожланмоқда?