Транспорт ва технологиялар: Тошкентда бир неча кўргазмалар бўлиб ўтмоқда

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Хитой ва яна қатор давлатлар корхоналари Тошкентда ўзларининг илғор технологияларини намойиш этишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Шу кунларда “Ўзэкспомарказ”да бир нечта халқаро кўргазмалар бўлиб ўтмоқда: "UzMetalMashExpo", "UzTechTransExpo", "UzMiningExpo", "UzChemPlastExpo" ва "UzSecureExpo" шулар жумласидан.
Кўргазмаларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Хитой, Туркия, Австрия, Италия компаниялари иштирок этмоқда.

Стендларда тоғ-кон саноати, хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш, махсус техника ва транспорт соҳасидаги инновацион ишланмалар ва технологиялар намойиш этилмоқда.

Россияни тоғ-кон ускуналари, йўл материаллари, фильтрлаш тизимлари ва металлни қайта ишлаш ишлаб чиқарувчилари намойиш этмоқда.

Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.