ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Украина томонидан Белгородга ҳужум қилган РДК* диверсантлар гуруҳининг биринчи тиббий ёрдам тўпламларида психостимуляторлар ва ҳайвонлар учун мўлжалланган оғриқ қолдирувчи дорилар топилди, деб хабар қилмоқда RT нашри.
"️Украиналик шифокорларнинг биринчи тиббий ёрдам тўпламида кўп миқдорда антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи воситалардан ташқари психофаол ва гиёҳванд моддалар топилди - атропин ва кетамин. Бу дорилар, шунингдек, ҳайвонларда оғриқни йўқотиш учун ишлатилади.
️Биринчиси кўпинча оғриққа сезувчанликни пасайтириш учун, шунингдек, кимёвий заҳарланишга қарши восита сифатида ишлатилади, иккинчиси, жанговар шароитларда, депрессияни бостирувчи сифатида ишлайди. Қўрқув ҳисси билан курашади ва айни пайтда кучли оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади.
Барча дорилар янги ишлаб чиқариш саналарига эга - 2023 ва 2024 йиллар ва улар асосан Польшада ишлаб чиқарилган.
Украиналик ҳарбий психолог ва шифокор Игорь Холодило ️15 январь куни "The Economist" нашрига берган интервьюсида кетаминдан фойдаланишни биринчидан "аскарларнинг жанговар фазилатларини яхшилаш", "депрессиядан халос қилиш учун" деган, иккинчидан эса, "уларни эҳтимолий ўлимга тайёрлаш маросими" деб ҳам атаган эди.
* Россия тақиқланган террорчи гуруҳ